Суперлига. "Нефтчи" ҳам илк турни ғалаба билан бошлади, нигериялик Нсунгусидан дубль!
Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғоналикларнинг икки голини ҳам нигериялик легионер Эффионг Нсунгуси киритди, жиззахликларнинг ягона голи эса Люпче Дориев номига қайд этилди.
Шу тариқа, "йўлбарслар" ушбу ғалабадан кейин 3 очкога эга бўлди ва жадвалда юқори ўринлардан жой олди.
Фикрлар