Суперлига. "Нефтчи" — "Насаф": Статистикада устунлик ким томонда?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида мухлислар эътибори Фарғона ва Қарши жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликка қаратилади. "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

Учрашув 18 апрель куни соат 18:00'да Истиқлол стадионида бўлиб ўтади. Беллашув “Sport TV” орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Статистикада устунлик ким томонда?

Икки жамоа шу кунгача 54 марта ўзаро тўқнаш келган. Ушбу ўйинларда “Насаф” 22 та ғалаба билан устунликка эга, “Нефтчи” эса 20 марта зафар қучган. Яна 12 та баҳсда кучлар тенг келган.

Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасига — 68:58.

Энг йирик натижалар

“Нефтчи” ўз рақибини энг йирик ҳисобда 4:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Насаф”нинг энг йирик ғалабаси 4:1 кўринишида қайд этилган.

Бу сафарги тўқнашув ҳам курашларга бой ва муросасиз ўтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!