Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Локомотив"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдаги ягона голни 62-дақиқада Зоран Марушич киритишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ислом Исмоилов шогирдларининг очколари сони 51 тага етиб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди.
"Темирйўлчилар" эса 35 очко билан 4-ўринни банд этган.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Локомотив
Тугаган
0
:
1
20.09.2026 19:30
Нефтчи
- Zoran Marušić 62'

Фикрлар