Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалаба қозонди
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" ўйинида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Черан ҳисобни очган бўлса, Сентоку имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида Абдумажидов жамоасини олдинга олиб чиқди, лекин иккинчи бўлимда сўнгги дақиқаларда олмалиқликлар 3 та гол билан ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа, ОКМК турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. "Пахтакор" эса 6-поғонага чиқиб олди.
{game}19083019{/game}



Фикрлар