Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум

  • 6 ноябрь, 2024, 14:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келади.

Ортда қолган октябрь ойида Суперлигада 3 та тур, қолдирилган икки учрашув ва кубок финали бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар

Февзи Давлетов ("Сурхон") — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 7:4

Александр Хомяков ("Андижон") — 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5:5

Рўзиқул Бердиев ("Насаф") — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:2

Виталий Левченко ("Нефтчи") — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 6:4

Сергей Лушчан ("Навбаҳор") — 5 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, 8:6

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!