Суперлига. "Олимпик" сафарда камбек қилиб, "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Майдон эгалари сафида голларга Абдураҳмонов ва Зотеев муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи эса Зевадинов ҳамда Одилов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, "бўрилар" ушбу дурангдан кейин очколарини 2 тага етказиб олди ва жадвалда 10-ўриндан жой олди. "Олимпик" эса 1 очко тўплаган ҳолда 11-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!