Суперлига ўтиш ўйини.

Эртага Суперлига ўтиш ўйини бўлиб ўтади. Унда "Нефтчи" водийнинг яна бир жамоаси "Андижон" билан беллашади. Учрашувга Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони мезбонлик қилади.

Мазкур баҳсни "Спорт ТВ" ва "Футбол ТВ" жонли эфирда намойиш этади. Учрашув 14:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" Суперлигада 13-ўринни эгаллади. "Нефтчи" эса Про лигада 2-поғонани банд этди. Шу боис икки жамоа Суперлига ўтиш ўйинида иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)