Суперлига. "Пахтакор" - "Андижон": Матнли трансляция

Coca Cola Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Учрашувни сизлар билан Азизбек Одилов биргаликда кузатиб боради.

  • Суперлига
  • 26-тур

Пахтакор

  • Драган Черан 32'
  • Жавоҳир Сидиқов 33'
2 : 0

03/12/2020 14:00

Андижон

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймдаги тўхталишлари учун ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди.

  • 81'

    Собирхўжаев ўрнини Холматовга бўшатиб берди.

  • 81'

    Андижоннинг ҳужум ташкил қилди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 80'

    Шаҳбоз Жумабоев ўрнига Жамшид Ҳомидов майдонга тушди

  • 80'

    Фарҳод Бекмуродов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига майдонга Қахрамон Баҳодиров тушди

  • 78'

    Пахтакор ўйинни назорат қилмоқда.

  • 77'

    Аброр Исмоилов ўрнига Абдуллаев майдонга тушди.

  • 77'

    Анзур Исмоилов ўрнига Азмиддинов ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Андижон футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 73'

    УХХХХ! Андижон футболчиси дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 71'

    Аброр Исмоиловга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 70'

    Олимов захирага олинди, Мелиев майдонга тушди.

  • 69'

    Усмонали Исмоналиевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 68'

    Пахтакорнинг жаримадан узатган пасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 67'

    Андижон футболчиси қоидани бузди. Пахтакор жарима тўпи тепади.

  • 64'

    Сиддиқовнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 64'

    Жумабоев рақибига қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси кўрамиз.

  • 58'

    "Андижон"да ўзгариш! Соҳибжонов ўрнига Йўлдошев туширилди

  • 58'

    УХХХ! Санжар Қувватов Андижон футболчисининг кучли зарбасини қайтарди.

  • 57'

    ЗАРБА! Жумабоев голли вазиятни қўлдан чиқарди.  Унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 57'

    Бурчак тўпидан узатилган пасни пахтакорчилар қайтаришди.

  • 56'

    Андижоннинг ҳужумини Қувватов қайтарди, бурчак тўпи тепамиз.

  • 54'

    Пахтакор бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 46'

    Ўзгариш! Машарипов захирага олинди, Ҳамдамов майдонга тушди.

  • 46'

    Ўзгариш! Черан ўрнига Эркинов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус.

  • 44'

    Дердиёкнинг яқин мафосадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Элдор Адҳамов қайтариб юборди

  • 44'

    Жумабоев яна олдинга чиқиб борди, бироқ Қувватоп ҳужумни қайтарди.

  • 42'

    Жумабоев ҳимоячини алдаб ўта олмади, бироқ меҳмонларнинг ҳужум давом этади.

  • 41'

    Пахтакор футболчиси қўполлик ишлатди. Жарима тўпи кўрамиз.

  • 40'

    Андижон футболчиси ҳимоячиларни ортда қолдирди, бироқ Қувватов олдинга чиқиб, хавфни бартараф этди.

  • 39'

    ЗАРБААА! Андижон ҳужумчиснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 38'

    Меҳмонлар қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ ноаниқ пас ва тўп майдонни тарк этди.

  • 37'

    УХХХ Ҳимоячилар хатосидан сўнг Андижон ҳужумчиси тўпни эгаллаб олиб, дарвозага йўллади, бироқ Қувватов тўпни қайтарди.

  • 36'

    Андижондан хавфли ҳужум, аммо Қувватов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 33'

    ГОООООЛ! Машарипов чап қанотдан тўпни узатди, дарвозабон яна қайтарди, қайтган зарбани Сиддиқов гол билан якунлади.

  • 32'

    ГООООЛ! Машарипов қанотдан оширган тўпни дарвозабон қайтаргач, Драган очиқ дарвозани ишғол қилди.

  • 32'

    Пахтакор ҳужуми қайтарилди ва Андижон қарши ҳужумга чиқди.

  • 30'

    Дониёр Ашурматовнинг қанотдан узатган паси ноаниқ чиқди.

  • 28'

    Қўполлик. Пахтакор футболчиси йиқитилди.

  • 25'

    Драган Черан ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 23'

    Пахтакор ҳужумда, бироқ Андижон ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

  • 19'

    Ҳимоячилар жарима зарбасини қайтаришди.

  • 19 '

    Жалолиддин Машарипов йиқитилди, мезбонлар жарима тўп тепишади.

  • 14'

    Пахтакор ҳужум ташкил қилишга уринмоқда, ҳозирча меҳмонлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда.

  • 12'

    Жавохир Сиддиқовнинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 7'

    Иккала жамоа ҳам навбати билан ҳужум ташкил қилмоқда.

  • 5'

    Пахтакор тўпни назорат қилиб турибди.

  • 2'

    Жамоалар ўйинни фаол бошлашди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ўйинни бошлаш учун барча нарса тайёр.

  • 0'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!