Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор” ўртасидаги учрашув якунланди.
Бу турда "шерлар” фарғоналиклар майдонига сафар қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Беллашувдаги ягона гол 22-дақиқада Достон Ҳамдамов томонидан киритилди.
Бу ғалабадан сўнг Камолиддин Тожиев шогирдлари очколарини 15 тага етказиб олиб, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Жорий мавсум
Нефтчи
Тугаган
0
:
1
09.04.2026 19:00
Пахтакор
- Dostonbek Khamdamov 22'
Фикрлар