Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • Суперлига
  • 22-тур

Қизилқум

0 : 2

02/11/2020 18:00

Навбаҳор

  • Азизбек Турғунбоев 36', 62'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Наманганликлар ўйин сўнгида тўпни назорат қилмоқда.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Шодиевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 86'

    Иван Соловьёв ўрнига Аббос Ғуломов, Руслан Болов ўрнига Исломбек Исоқжонов майдонга тушди.

  • 83'

    "Қизилқум" футболчилари катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бироқ хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 80'

     Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Ислом Рашидхонов майдонга тушди.

  • 77'

    Азиз Турғунбоев огоҳлантирилди.

  • 75'

    "Навбаҳор" футболчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.

  • 73'

    Ҳисобда ортда қолаётган навоийликлар олдинга ўтмоқда.

  • 70'

    "Навбаҳор" жарима майдони ичида саросима юзага келди. Бироқ ҳимоячилар катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.

  • 68'

    Азиз Турғунбоевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 66'

    Достон Абдулҳаев ўрнига Мирзоҳид Мирзамаҳмудов майдонга тушди.

  • 64'

    "Қизилқум" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 62'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Турғунбоев ҳисобдаги фарқни оширди!

    Дарвозабон узатган тўпни Турғунбоев қабул қилиб, соло юриш билан жарима майдонига кириб борди ва узоқ бурчакка зарба берди. Нестеров тўпни қайтара олмади.

  • 58'

    "Навбаҳор" штурм уюштирди: Тельяковнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди. Қайтган тўпга кучли зарба йўллаган Боловнинг уринишидан сўнг, тўп тўсинга тегди.

  • 56'

    Алишер Саноевнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 54'

    Ярашев рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

  • 51'

    Турғунбоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 48'

    Иккинчи таймни меҳмонлар фаолроқ бошлади. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Турғунбоев яхши зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар катта қийинчилик билан узоқлаштирди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Навбаҳор" футболчилари марказда тўпни назорат қилмоқда. Уларга ҳозирги ҳисоб маъқул кўринмоқда.

  • 40'

    Ўйин тизгини наманганликлар томонга ўтиб кетди. Урилган гол уларга яхши кайфият берди.

  • 38'

    Қодировнинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси бироқ ноаниқ кетди.

  • 36'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Турғунбоев жарима тўпини қойилмақом ижро этди!

    Азиз Турғунбоевнинг аниқ зарбасидан сўнг, Нестеров тўпни дарвозадан олиб чиқди.

  • 34'

    Тельяковга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 31'

    Азиз Турғунбоев зарба йўллашга кечикди. Ортдан етиб келган Ярашев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 29'

    "Қизилқум"да иккинчи мажбурий ўзгариш: Салим Мустафоев ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига Шерзод Қодиров майдонга тушди.

  • 28'

    Муҳторов офсайдда қолиб кетди. У жамоадоши Ўринбоевга ҳалал берди. Забиҳилло ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Яхши вазият бой берилди.

  • 26'

    Баҳс тизгини мезбонлар қўлида. Бу сафарги ҳужум ҳам хавфли тус олди. Бироқ Гбадамосига тезлик етишмади.

  • 24'

    Футболчилар бир-бирларини аямаяпти. Ўйин кескин курашлар остида давом этмоқда.

  • 21'

    Ойбек Қиличев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жасур Азимов ўйинга қўшилди.

  • 19'

    Меҳмонлар ҳужумга ўтишга қийналмоқда.

  • 16'

    Ўткир Юсупов яна бир марта ўз ўрнини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Ҳимоячилар яхшироқ ҳаракат қилиши зарур.

  • 15'

    Қиличев йўллаган зарбага аниқлик етишмади.

  • 13'

    Ғиёс Комилов узатган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон стандарт вазият белгилади.

  • 10'

    Меҳмонлар дарвозабони ва ҳимоячиси ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Бироқ Муҳторов ўзи қилган хатони тўғирлади. Тўп узоқлаштирилди.

  • 8'

    Илк хавфли вазият "Қизилқум"да: Касминин йўллаган зарбани Юсупов қайтарди.

  • 7'

    Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда. Бироқ рақиб жарима майдонига кириш имкони пайдо бўлмаяпти.

  • 5'

    Болов ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.

  • 3'

    Ўйин кескин курашлар остида бошланди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!