
Суперлига. "Қизилқум" "Хоразм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган сўнгги беллашувда "Хоразм" "Қизилқум" билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона голни 9-дақиқада Шаҳзодбек Раҳматуллаев киритди. Унинг голи ўйин тақдирини ҳал қилган ҳолда, жамоасининг 3 очко олишини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "Қизилқум" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 25 тага етказиб олиб, 8-поғонадаги "Сурхон"ни қувиб ўтди. "Хоразм" эса 19 очко билан 12-ўринда қолди.
- Узбекистан - Суперлига
- Regular Season

Хорезм
Окончен
0
:
1
18.08.2025 19:00

Кизилкум
- Shahzodbek Rahmatullayev 9'
Комментарии