Суперлига. "Қўқон-1912" - "Локомотив": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Coca Cola Суперлигаси 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • Суперлига
  • 24-тур

Қўқон-1912

0 : 1

25/11/2020 14:30

Локомотив

  • Жавоҳир Алижонов 9'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансялция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам олдинга ўтишдан тўхтамаяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Дарвозабонни алдаб ўтган Якуба Бамба ноаниқ зарба берди.

  • 86'

    Кахи Махарадзе ўз ўрнини Шаҳзод Шаймановга бўшатиб берди.

  • 84'

    Жаримадан берилган зарба жонли девордан қайтди.

  • 83'

    Қўқонликлар жарима майдони яқинида яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 81'

    Яқин масофадан йўлланган зарбани мезбонлар ҳимоячилари дарвоза чизиғидан қайтариб қолди.

  • 79'

    Рақибининг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолган Холмуҳаммедов огоҳлантирилди.

  • 77'

    Мезбонларнинг кетма-кет бурчак зарбаларини "Локо" футболчилари бартараф этди.

  • 74'

    Жаҳонгир Абдумўминов майдонга тушди. У Жавоҳир Алижоновни алмаштирди.

  • 73'

    Ҳар икки жамоа вакиллари тинмай ҳужумлар уюштирмоқда. Тўп марказда турмаяпти.

  • 70'

    Марат Бикмаев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 68'

    Рўзиевнинг зарбаси ҳимоячидан қайтди.

  • 66'

    Ўз жойини ташлаб чиққан Илёсов тўпни узоқлаштирди.

  • 63'

    "Локо" сафида ўзгариш: Диёр Туропов, Дилшод Комилов ҳамда Вадим Афонин ўрнига Марат Бикмаев, Авазбек Ўлмасалиев ва Фаррух Иброҳимов ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Тўп учун курашда Туропов рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 59'

    Филипп Раевац ўрнига Якуба Бамба майдонга тушди.

  • 57'

    Ҳасанов қанотдан яхши узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    Қўқонликлар ўйин темпини оширмоқда. Уларга гол зарур.

  • 53'

    Абдулҳамидов қарши ҳужумга ўтди. Бироқ ҳимоячи унга ҳалал беришни уддалади.

  • 50'

    Ҳасанов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам меҳмонлар ҳужумкор бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Музаффар Музаффаров ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгини "темирйўлчилар" фаолроқ ўтказяпти.

  • 41'

    Амонов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 38'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни қўқонлик ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 35'

    Микляев шогирдлари фаолликни оширмоқда. Энди улар рақиб жарима майдони яқинида тез-тез кўриниш беряпти.

  • 33'

    Дилшод Комилов тупган тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 32'

    Диёр Туроповнинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 29'

    Файзиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Раевац огоҳлантирилди.

  • 27'

    Ҳасанов яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ола олмади.

  • 24'

    Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 22'

    "Темирйўлчилар"нинг камсонли уринишларидан навбатдагиси ҳам бесамар якунланди.

  • 19'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Илёсов эгаллаб олди.

  • 17'

    Майдон эгалари тинмай ҳужум уюштиряпти. "Локо" қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 14'

    "Локо" футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 12'

    Марказга оширилган тўпни "темирйўлчилар" майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 11'

    Жарима майдони яқинида қўқонликлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 9'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Локомотив" ҳисобни очди!

    Шеригининг ажойиб узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жавоҳир Алижонов дарвозани ишғол қилди. Унинг тўпни ўзига бўйсундириши шунчаки зўр чиқди.

  • 8'

    Бош билан берилган зарбани Жавоҳир Илёсов ушлаб олди.

  • 5'

    Шериги узатган тўпга Сардор Азимов ета олмади.

  • 3'

    Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан олдинга ўтяпти.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футбочлилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида сарт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!