Суперлига. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор": Дерби олдидан превью

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" сафарда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Миллий чемпионатларимиз тарихида ушбу жамоалар шу кунгача  жами 33 марта бир-бирларига рўбарў келган.

Устунлик “Навбаҳор” томонида – 18 та ғалаба. Қўқонликлар 8 та ўйинда зафар қучган бўлса, 7 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.    

Тўплар нисбатидаги устунлик  “лочинлар” томонида: 62:36. Наманганликлар ўзаро ўйинларда 61,  "шунқорлар" эса 31 очкони қўлга киритган. 

Ушбу клублар ўртасидаги баҳсларда энг йирик ҳисоб 2 марта қайд этилган. “Навбаҳор” 2003 ва 2016 йиллар мавсумининг Наманганда ўтказилган ўйинларида “Қўқон - 1912”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Мазкур жамоаларнинг шу кунгача Қўқонда бўлиб ўтган 16 та баҳсидан 6 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 5 та ўйинда Наманган клуби зафар қучган, 5 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик “Қўқон-1912” тарафида – 21:18.

Ушбу клубларнинг 1-даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсида мезбонлар Элгужа Григалашвили ва Зоран Марушичнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
16/08/2022 19:10
Жамоаларга омад. Чемпионлик бу йил водийга қайтади.
&
Bek 56
15/08/2022 21:25
К,у'к,он ютмаса про лигага йу'л олиши мумкин