
Суперлига. "Сўғдиёна" кичик устунликда "Хоразм"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Хоразм" беллашуви якунига етди.
Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ўйиндаги ягона гол 83-дақиқада Люпчо Дориев томонидан киритилди.
Шу тариқа, "бўрилар" навбатдаги муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Комментарии