Суперлига. "Водий дербиси"да қўқонликлар минимал ҳисобда зафар қучди
"Андижон"нинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабани қўлга киритди.
Баҳсда киритилган ягона голга қўқонликлар сардори ва етакчиси Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди. Ушбу натижадан сўнг, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 5- ва Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари эса 13-ўринда қоладиган бўлди.
Андижон | Суперлига 25-тур 29/11/2020 14:00 0 :1 ![]() Тугади | Қўқон-1912
|
Стадион: "Соғлом авлод" стадиони. Андижон, 456 томошабин Бош ҳакам: Вадим Агишев |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар