Суперлига. "Хоразм" шу кунгача "Нефтчи" устидан 2 марта зафар қучган (Ўзаро статистика)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Хоразм" — "Нефтчи" учрашуви олдидан жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги меҳмонлар устунлигини кўрсатмоқда.

Жамоалар шу кунга қадар 18 бор тўқнаш келган. Уларнинг 13 тасида "Нефтчи" ғалаба қозонган бўлса, "Хоразм" фақат икки марта зафар қучган. Яна уч учрашувда кучлар тенг келган.

Тўплар нисбати ҳам фарғоналиклар фойдасига — 56:13. Энг йирик ғалабалар ҳам эътиборли: “Хоразм”нинг энг катта ютуғи 2:0 бўлган бўлса, “Нефтчи” рақибини 8:2 ҳисобида мағлуб этган.

Статистика "Нефтчи" устунлигини кўрсатмоқда, аммо бугунги баҳсда “Хоразм” ўз майдонида анъанани ўзгартиришга уриниб кўради. Учрашув бугун соат 19:00'да "Хоразм" спорт мажмуасида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!