Суперлигада энг кўп мухлис қайси стадионга йиғилди? Тур статистикаси маълум!
Ўзбекистон Суперлигасида навбатдаги тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар сони маълум бўлди.
Энг юқори кўрсаткич "Истиқлол" стадионида қайд этилди — 14 068 нафар мухлис ўйинни жонли кузатди. Кейинги ўринларда "Бобур арена" (11 215) ва Ёшлар спорт мажмуаси (8 754) жой олди.
Қолган стадионлардаги ташриф кўрсаткичлари қуйидагича:
— "Пахтакор" стадиони — 5 750
— "Бунёдкор" стадиони — 3 175
— ОКМК спорт мажмуаси — 2 074
— "Зомин" стадиони — 1 700
— Ғузор марказий стадиони — 847
.jpg)

Фикрлар