Суперлигада жон сақлаб қолган яна бир жамоа номи маълум

CHERY AUTO

Суперлигада қолиш учун ўтказилган плей-офф босқичининг илк учрашуви якунига етди.

Tecno

2025 йилда Суперлиганинг якунларига кўра, жадвалнинг 12-поғонасини банд этган "Қўқон-1912" ва 15-ўриyни эгаллаган "Хоразм" жамоалари Суперлигада қолиш учун ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг 11-дақиқасида "Хоразм" футболчиси Азизибек Аҳроров гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 71-дақиқасида Аброр Каримов гол уриб мувозанатни тиклади - 1:1. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади ва учрашув қўшимча бўлимлар билан давом эттирилди. Кўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ҳамда жамоалар пенальтилар сериясига мурожат қилди. Футбол лотереясида эса "Қўқон-1912" 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, лигада қолиш вазифасини уддалади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Qaxramonjon
05/12/2025 21:49
Сарлавха паст савияда берилган ,, Жон саклаб ,, шу хам гапми, узларингиз фамилиянгизни тугри айтаолмайсизлар а так узларингиз зурга жон саклаб юрибсизлар-ку