Суперлигада октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум

Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг 2-ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади. Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. Демак, октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун келтирилган номзодлар билан танишинг:

— Шавкат Насибуллаев;

— Ғайрат Жўраев;

— Достон Раҳмонов;

— Аҳрол Рисқуллаев.

Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин:

1. Шавкат Насибуллаев.
— Про лига, 20-тур:
12.10.2024. "Қўқон-1912" - "Досътлик" (1:0);
— Суперлига, 21-тур:
21.10.2024. "Сўғдиёна" – ОКМК (1:1);
— Суперлига, 22-тур:
28.10.2024. "Динамо" – "Насаф" (1:2).

2. Ғайрат Жўраев.

— Суперлига, 21-тур:
19.10.2024. "Металлург" – "Андижон" (0:0);
— Суперлига, 22-тур:
26.10.2024. "Қизилқум" – "Пахтакор" (2:0).

3. Достон Раҳмонов.

— Суперлига 21-тур: 
20.10.2024. "Олимпик" - "Қизилқум" (1:0);
— Про лига, 24-тур:
24.10.2024. "Хоразм" - "Бухоро" (1:0);
— Про лига, 24-тур:
29.10.2024. "Шўртан" - "Машъал" (0:1).

4. Аҳрол Рисқуллаев.

— Про лига, 24-тур:
24.10.2024. "Қўқон-1912" - "Арал" (2:1);
— Суперлига 22-тур: 
28.10.2024. ОКМК - "Нефтчи" (1:2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!