Суперлигага қайтган "Динамо" "Нефтчи" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби футболчиси Лутфулла Тўраевнинг келажаги кўпчилик учун қизиқ. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевниг хабар беришича, Тўраевнинг олдида икки вариант бор.
"Лутфулла Тўраев шу кунларда жуда мураккаб танлов қилишга мажбур.
Унга "Нефтчи" клуби бош мураббий ёрдамчилигини таклиф қилинган. Яъни, 35 ёшли ярим ҳимоячи бутсаларни михга илган ҳолда мураббийликка кўчиб ўтиши керак.
Суперлигага чиққан "Динамо" эса, Тўраевни футболчи сифатида жамоада кўришни истамоқда. Шахсан Вадим Абрамов тажрибали ярим ҳимоячига таклиф юборган.
Тўраев учун икки вариантдан бирини танлаш осон бўлмаслиги аниқ", дейилади хабарда.
Фикрлар