Суперлигамизнинг энг яхши легионери - Дориев янги шартнома имзолади
Бугунги кунди Суперлигамизнинг энг кучли легионерларидан бири бўлиб турган Люпчо Дориевнинг кейинги тақидири аниқ бўлди.
"Сўғдиёна" матбуот хизматининг хабарига қараганда, жамоанинг Шимолий Македониялик легионер футболчиси, Суперлига тўпурарлар жадвалида иккинчи ўринда бораётган ҳужумчи Люпчо Дориев ҳамда "Сўғдиёна" 2026 йилнинг декабрь ойигача бўлган шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида македониялик ҳужумчи Люпчо Дориев суперлига доирасида 19 учрашувда майдонга тушиб 1710 дақиқа давомида рақиблар дарвозасини 10 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар