Суперлиганинг 3-турини кимлар ўтказиб юборади?
Хабарингиз бор, эртага Суперлиганинг 3-турига старт берилади. Ушбу турни эса 4 футболчи ўтказиб юборади.
Булар: Одамбой Олимов ("Хоразм"), Роман Ҳаждиев ("Машъал"), Хайрулла Каримов (ОКМК) ва Муҳаммадамирхон Қодиров ("Қўқон-1912").

Маълумот ўрнида, эртага 3 та беллашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дастлаб, мухлислар Водий дербиси гувоҳи бўлишади. "Нефтчи" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Ўтган турда "бургутлар"ни мағлуб этган "Қизилқум" бу гал сафарда "Машъал" билан куч синашади. Турнинг яна бир марказий баҳси эса Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Камолиддин Тожиев бошқарувидаги "шерлар" ўз уйида Тимур Кападзенинг "Навбаҳор"ини қабул қилади.
Фикрлар