Суперлиганинг энг кўп нархи ошган ва тушган футболчилари кимлар?
Дунёга машҳур "Transfermarkt" портали Ўзбекистон Суперлигасининг энг кўп нархи ошган ва тушган футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Энг кўп қимматлаган футболчилар жадвалида "Пахтакор" вакили Диёр Холматов етакчилик қилмоқда. Унинг нархи 300 минг еврога ошган бўлиб, ҳозирда 750 минг еврога баҳоланмоқда.
Иккинчи ўринда Диёрнинг жамоадоши Одил Ҳамробеков номи кўрсатилган. У портал томонидан 200 минг еврога қимматроқ нархга баҳоланган ва ҳозирги нархи 1 миллион 200 минг еврони ташкил этади. "Навбаҳор" юлдузи Остон Ўрунов ҳам 200 минг еврога нархи ошган ҳолда 1 миллион еврога баҳоланган.
Энг кўп нархи тушган футболчилар орасида "Бухоро" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов етакчилик қилмоқда. Унинг баҳоси 250 минг еврога пастлаган ва ҳозирги нархи 600 минг еврога тенг.
Қуйида жадвал билан батафсил танишиб чиқиш имконига эгасиз!
Фикрлар