Супертўпурар Мадридга вафо қилмади ва ашаддий рақибни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес Каталониянинг “Барселона” клубига қўшилиш мақсадида “матрасчилар”нинг йилига  10 миллион евро кўрсатилган янги шартномасини қабул қилмади.

Бу ҳақда испанларнинг машҳур манбаси Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, каталонияликлар учун ушбу трансфердаги асосий муаммоси “Атлетико” футболчи учун камида  150 миллион евро талаб қилаётганидир. Чунки унинг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган ва товон пули  500 миллион евро экани белгиланган.

Аргентиналик юлдузнинг ўзи эса “ўзи учун истиқболлироқ лойиҳа” сифатида таърифланаётган “Барселона”га ўтишни истамоқда.

Аввалроқ футболчига “Пари Сен-Жермен” ва “Арсенал” каби қудратли клублар ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Ушбу мавсумда Альварес 49 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол урди ва тўққизта ассист амалга оширди. Transfermarkt портали 26 ёшли аргентиналик форвардни 90 миллион еврога баҳоламоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!