Суперюлдуз “Барса”га ўтишга кўнди

  • 14 декабрь, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер” жамоаси сардори Лаутаро Мартинес фаолиятини Испанияда давом эттириш учун “Барселона”га ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, аргентиналик ҳужумчи ўзини каталонияликлар форварди Роберт Левандовскининг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Левандовски “Барселона” сафида барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Бироқ унинг амалдаги шартномаси 30 июнда тугайди ва клуб 37 ёшли форвардга янги битим бермаслиги эҳтимоли катта.

Лаутаро Мартинес учун ҳам мавсум самарали ўтмоқда. “Интер” етакчиси ҳозиргача 19 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 2 та голли узатма билан жамоага катта фойда келтирди.

Мартинеснинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 85 миллион еврога тенг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!