Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" ўйинини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боринг. Беллашувдаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

Сурхон

    Суперлига 20-тур

    24/10/2020 15:30

    0
    :
    6
    Тугади

    Пахтакор

    • Эрен Дердийок 41'
    • Драган Черан 43'
    • Акрамжон Комилов 45+1'
    • Игорь Сергеев 53'
    • Жалолиддин Машарипов 60'
    • Жавоҳир Сидиқов 79'

    Стадион: "Сурхон". Термиз, 138 томошабин

    Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

    45'
    90'

    • 90'

      Ўйин ўз якунига етди. Тўхтасинов ўйинга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

    • 87'

      "Сурхон" олдинга ташланмай қўйди. 

    • 84'

      "Пахтакор" ҳамон фаол.

    • 79'

      ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сидиқов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

    • 74'

      Исмоилов яхши вазиятдан гол ура олмади. 

    • 72'

      Сидиқов Черан ўрнига майдонга ташланди. 

    • 71'

      "Сурхон"нинг жарима зарбаси ўхшамади.

    • 68'

      Ҳожиакбаров сариқ карточка ишлаб олди. 

    • 67'

      Машариповнинг кетма-кет зарбалар беришига ҳимоячилар имконият бериб қўйишди. 

    • 66'

      "Сурхон" урчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

    • 65'

      "Пахтакор"нинг ҳужумини Комилов ривожлантира олмади. 

    • 62'

      Ғофуров ўз ўрнини Сулаймоновга бўшатиб берди. 

    • 60'

      Алижонов Сайфиев ўрнига майдонга тушди. 

    • 60'

      ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов Сергеевнинг узатмасини голга айлантирди. 

    • 58'

      Ҳамробеков ўрнига Собирхўжаев майдонга тушди. 

    • 57'

      "Сурхон" ҳужумчиси офсайдда қолиб кетди. Ҳужум тўхтатилди. 

    • 54'

      ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев ҳақиқий ҳужумчиларга хос ўйин кўрсатди. Тўпни ўзига тўғрилаб, зарба йўллади. Зарба аниқ ва кучли йўналиш олди.

    • 52'

      Меҳмонов сариқ карточка олди. У ҳакам рухсатисиз майдонга қайтган. 

    • 51'

      Машариповнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

    • 49'

      "Сурхон" иккинчи таймни кичик фаоллик билан бошлади. 

    • 46'

      Сергеев Дердийок ўрнида ҳаракат қилади. 

    • 46'

      Каримов Норов ўрнига майдонга тушди. Йўлдошев эса Ғофуровнинг ўрнида ҳарака қилади. 

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди. 

    • 45'

      Танаффус.

    • 45'

      ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" йирик кўринишга олиб келди. Гол муаллифи Акром Комилов.

    • 43'

      ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Ҳимоячилардан бири ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Мезбонлар ҳимояси саросимага тушиб қолгани кўриниб турибди. 

    • 42'

      ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дердийок ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб кетди.

    • 36'

      "Сурхон" футболчиси тиббий ёрдам олди. 

    • 33'

      "Сурхон" прессингда яхши ўйнамоқда. 

    • 29'

      Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

    • 26'

      "Сурхон" олдинга ташланмоқда. 

    • 22'

      "Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми зарбагача етиб бормади. 

    • 19'

      Комиловнинг узатмасидан сўнг, Дердийок берган зарба ноаниқ кетди. 

    • 17'

      "Сурхон" тўп билан ишлай бошлаяпти. Энди олдинга ўтиш керак.

    • 14'

      "Пахтаокр" ҳамон тўп билан.

    • 11'

      Машариповнинг узатмасига Дердийок бош билан зарба берди. Дарвозабондан сейв.

    • 9'

      "Сурхон" футболчилари ҳозирча тартибли ҳимояланмоқда. 

    • 7'

      Ҳамдамовнинг зарбасига куч етишмади. 

    • 6'

      "Пахтакор" тўпни назоратига олиб улгурди. 

    • 4'

      "Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

    • 2'

      "Пахтакор""нинг илк жарима зарбаси самара келтирмади. Аммо анча хавфли чиқди. 

    • 1'

      Ўйин бошланди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Суперлига 20-тур баҳслари бугун ўз ниҳоясига етади. "Сурхон" - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар