“Сурхон” бош мураббийи лавозимидан озод этилди
Станислав Кудряшов "Сурхон"ни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
“Клуб тизимида турли лавозимларда фаолият юритган Станислав Петрович Кудряшов мавсум бошидаги қониқарсиз натижалари туфайли жамоа бошқарувидан озод этилди ва расман жамоани тарк этди. унинг ўрнига вақтинча бош мураббий вазифасини аввал U-21 жамоаси билан ишлаган Анвар Ғофуров бажариб туради.
Клуб номидан Станислав Кудряшовга кейинги фаолиятида муваффақият тилаймиз ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз” - дейилади сурхонликлар берган хабарда.
Фикрлар