"Сурхон" бош мураббийсиз қолдими?

Ўтган турда “Сурхон”нинг “Пахтакор”га қарши учрашувида мезбонларни ўйинга ёрдамчи мураббий Владимир Андреев тайёрлади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров эса ўйинда қатнашмади. Ундан олдинги айрим учрашувларда ҳам у бетоблиги сабабли жамоа билан бирга бўла олмаганди.

Бу сафар Равшан Акмалович яна клубда кўриниш бермаяпти. Натижада турли саволлар келиб чиқяпти. Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон U-22 терма жамоасига ҳам бош мураббийлик қилмоқда. Балки у бор эътиборини терма жамоага қаратмоқчими?

Умуман айтганда, мутахассиснинг клубдаги тақдири нима бўлади? Шуниси маълумки, чемпионатимизнинг навбатдаги ўйинларига ҳам “Сурхон” жамоасини Андреев тайёрламоқда. “Сурхон” клуби эса ҳозирча 12 очко тўплаган холос ва Суперлигада қолиш учун курашмоқда.

Тез орада Ҳайдаров билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!