"Сурхон" дарвозабони жамоадан кетди
"Сурхон" клуби сафидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этишда давом этамиз.
Жамоа дарвозабони Шохруҳ Эшбўтаев икки мавсумни клубда ўтказиб, жамоанинг кўп ғалабаларига ҳисса қўшди. «Сурхон» ПФК Шоҳрухга миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятида омад тилайди, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, 2023 йилги мавсумда Эшбўтаев "Сурхон" сафида Суперлига ва Кубок баҳсларида майдонга тушгани йўқ. У фақат U21 жамоаси сафида 10 та беллашувда иштирок этди.
Фикрлар