“Сурхон” Даврон Мергановнинг ҳолати ҳақида расмий маълумот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сурхон” учрашувининг 5-дақиқасида жамоамиз дарвозабони Даврон Мерганов тўп учун кечган ҳаво яккакураши вақтида бош қисмидан жароҳат олиб, тиббий ёрдам кўрсатилгач майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 

“Сурхон” жамоаси шифокори Бахтиёр Мирсагатов маълум қилишича, учрашувдан сўнг футболчи шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган текширувлар натижасида Даврон Мергановда бош чайқалиши (мия чайқалиши) ҳолати аниқланган. Айни вақтда футболчининг умумий аҳволи барқарор ва қониқарли. У шифокорлар назорати остида бўлиб, зарур даволаниш ҳамда тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Ҳозирча унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий хавотир уйғотадиган ҳолат кузатилмаяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!