Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Сурхон" камбек қурбони бўлди

Улуғбек Хошимов
Изоҳлар: 0

Учрашув якунланди.

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Термизнинг "Сурхон" клуби навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди. "Учар тулпорлар"га бу сафар Арманистоннинг "Алашкерт" клуби рақиблик қилди. Учрашувнинг 42-дақиқасида Муҳаммадали Мусохоновнинг пасидан сўнг Стивен Ченеду қайчи услубида гол  уриб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида рақибларнинг хатосидан сўнг Ченеду дублни расмийлаштирди. Бироқ ўйиннинг 54, 73 ва 90дақиқаларида рақиблар кетма-кет голлар уриб, ғалабани илиб кетди. Якуний ҳисоб 2:3 "Алашкерт" фойдасига.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ