"Сурхон" мағлубиятга учраганига қарамай, Суперлигада қолди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

8-дақиқада Рашидов ҳисобни очди. 58-дақиқада Касьян "Сурхон" мухлисларига ўзгача қувонч бахш этган голга муаллифлик қилди. Аммо баҳснинг 81-дақиқасида Шохруз Норхонов меҳмонларга ғалаба келтирувчи голни дарвозага киритди. 

Ушбу ўйинга Про-лигага тушиб кетиш хавфли билан ташриф буюрган воҳаликлар мағлубиятга учраб ҳам, юқори дивизионда қоладиган бўлди. Сабаби, уларнинг бевосита рақиблари ҳам тур доирасида мағлубиятга учраб, ўз очколарини кўпайтира олмади. 

  • Суперлига
  • 26-тур

Сурхон

  • Александр Касьян 58'
1 : 2

03/12/2020 14:00

Сўғдиёна

  • Санжар Рашидов 8'
  • Шоҳруз Норхонов 80'

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Сўғдиёна" мавсумни ғалаба, 38 очко ва 6-ўрин билан якунлаб олди, "Сурхон"да эса очколар сони 17 та, ўрин эса 12! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа кўшиб берилди.

  • 86'

    Учрашув катта эҳтимол билан шу ҳисоб билан якунланади, сабаби ўйин темпи тушиб бўлди.

  • 80'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Норхонов ажойиб голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

  • 74'

    "Сурхон" уюштирган ҳужумдан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олинди.

  • 71'

    Сўнгги 5 дақиқа ичида икки жамоа ҳам кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришди, бироқ улардан натижа чиқмади. Мухлисларнинг бу ўйинга қизиқиши тобора ошиб бораётганлигини трибунага қараш орқали билиб олиш қийин эмас.

  • 65'

    Тўп асосан майдон марказида туриб қолмоқда.

  • 58'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Учрашувда ҳисоб тенглашди: Алексанр Касьяннинг берган кучли зарбаси олдида Ширинбой Абдуллаев ожиз қолди - 1:1!

  • 53'

    "Сўғдиёна" футболчиси майдонда ётибди, шифокорлар тезкор ёрдам бериш учун уни ташқарига олиб чиқиб кетди. Ўйиндаги ҳужум эса давом этмоқда.

  • 51'

    Меҳмонлар 5 дақиқадан бери тактик ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Паслар серияса кузатиляпти.

  • 47'

    "Сўғдиёна" футболчилари таймни жарима зарбаси билан бошлаб олишди. "Сурхон" ўйинчилари тўпга қийинчилик билан эга чиқишди ва қарши ҳужумга тезкорлик билан ўтиб кетишди.

  • 46'

    Иккинчм таймга старт берилди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1-бўлим ўз ниҳоясига етди. Танаффус.

  • 45'

    1-таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Шавкат Саломовнинг хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади! Тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 41'

    Ўйин темпи борган сари тушаётгандек. Трибунадаги мухлислар ўз севимлиларини қўллаб-қувватлашмоқда.

  • 39'

    Хавфли вазиятлар деярли содир бўлмаяпти. Футболчилар тўпни бир-бирига узатиш билан банд.

  • 34'

    Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Голдан сўнг мезбонлар ҳам ўзига келиб қолишди.

  • 32'

    "Сўғдиёна" футболчилари жарима зарбасидан натижа чиқара олмади. Жонли девор хавфни бартараф этди.

  • 29'

    Меҳмонлардан илк росмана хавфли ҳужум: Шавкат Саломовнинг кучли ва аниқ зарбасини Ширинбой Абдуллаев ўз сейви билан бартараф этди.

  • 24'

    "Сурхон" футболчилари қийин ҳолатда. Футболчилар ўз майдонидан чиқишга қийналишмоқда. Жиззахлик футболчилар хавфли ҳужумларни  давом эттирмоқда.

  • 22'

    Ҳаммаси жойида, футболчи ўйинга қайтди.

  • 21'

    Термизликлар футболчиси майдонда ётибди. Шифокорлар майдонга чиқишди.

  • 19'

    Майдон эгаларида кутилмаган ўзгариш: Султон Сулаймонов ўрнига Ўрол Чориев майдонга тушди.

  • 14'

    "Сурхон" футболчиси рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатди ва жиззахликлар жарима зарбасига эга чиқишди.

  • 12'

    Санжар Рашидовнинг тезлик билан уюштирган ҳужумига мезбонлар ҳимоячилари блок қўйишди.

  • 8'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Ўйинда тезкор гол бўлди: кетма-кет ҳужумлардан сўнг Санжар Рашидовнинг кучли зарбаси гол билан якунланди!

  • 5'

    "Сурхон" ўз майдонидан чиқа олмаяпти, "Сўғдиёна" футболчиларидан кучли прессинг гувоҳи бўляпмиз

  • 2'

    Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан меҳмонлар тезкор ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!