"Сурхон" Туркиядаги илк ўртоқлик ўйинида Грузия жамоасини аяб ўтирмади

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Сурхон" илк ўртоқлик учрашуви доирасида майдонга тушди. Унда "учар тулпорлар"га Грузиянинг "Колхети-1913" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Сурхон" сафида голларга Асадбек Каримов, кўрикдаги ўйинчи, Сарвар Аблаев ва Тамерлан Джамалутдинов муаллифлик қилди. Рақиб майдонни голсиз тарк этишга мажбур бўлди.

Маълумот ўрнида, термизликлар 4 февраль санасида Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!