Ads

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:1) термизликлар устози Владимир Андреев учрашув  борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз учун дуранг билан тугаши мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнашди.

Абдул Азиз Юсуповдан ҳар доим ҳужумчи сифатида фойдаланардик. Ҳар бир жамоада ротация бўлиб туради. Биз легионер ҳужумчига имкон бериб кўрдик.
Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Бразилиялик футболчининг имкониятларни кўришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлимдаги ўзгариш бизга самара келтирди", - деб Андреевнинг сўзларини келтириб ўтди "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hasan fanat pahtakor
18/08/2019 10:35
Jamoaga beylni obkelilar baribir foydasi yoʻq mavriniyoyam ishsiz hozir
Сурхон Футбол клуби
18/08/2019 09:26
Буларга имкон бериш керак, булар чала партиш уйинга мослашиб олиши керак. Кейин бразилялик уйинчи урнига бразиляликни замена кимаслик керак.
Murod Panjiev
17/08/2019 20:56
Ахмок булмаганларингда сурхонга бекерак лигонерлардан кура узбдан арзон яхши сифатли футболчи олардинглар бу бир тийинга кимат бразилияликлар факат сурхони чуктириб боткокга ботириб пулини кемириб кетади.Илхом Муминжонов тезрок кайт сурхонга
&
Surxon turon
17/08/2019 20:40
Буни йӯқот бошқани топ деган жойига келдик мураббийди алмаштирайлик илтимос
Ravshan Tursunov
17/08/2019 20:33
Сурхонда Яна мураббий алмашдими?