"Сурхон" янги трансферни эълон қилди
"Сурхон" қишки селекция жараёнида Сунатилло Абдуллажоновни ўз сафига қўшиб олди.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, 29 ёшли футболчи эркин агент сифатида келиб қўшилди ва жамоа билан 1+1 кўринишдаги шартномага қўл қўйди.
2025 йилнинг мавсимуда у "Хоразм" жамоасини шарафини ҳимоя қилиб, барча мусобақаларида 3 гол урди ва 7 та голли узатма ўз ҳисобига ёзди
Фаолияти давомида Абдуллажонов Олмалиқ, Андижон, Қизилқум, Бунёдкор, Турон, Нефтчи, Олимпик ҳамда Хоразм жамоаларида тўп сурган. Абдуллажонов 2024 йилда Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган



Фикрлар