Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Сурхон"га янги бош директор тайинланди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Мутахассис Пахтакор” ва “Локомотив” клубларида фаолият юритган.

"Сурхон" жамоасига янги бош директор тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Клубимизнинг бошқарув офисида янги Бош директор фаолиятини бошлаган. Бош директор лавозимига илгари “Пахтакор” ва “Локомотив” клубларида фаолият юритган тажрибали мутахассис Акмал Давронович Хусанбаев тайинланди.

Унинг вазифаси клубнинг узоқ муддатли барқарор ўйин ва тижорат муваффақиятини таъминлаш учун умумий стратегия ва тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишдан иборат бўлади

Клуб номидан Акмал Давроновичга муваффақиятлар тилаймиз ва унинг фаолияти жараёнида Клуб узоқ муддатли ривожланишига ишонамиз", - дейилади хабарда. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ