"Сурхон"ни икки нафар футболчи тарк этди
Термизнинг "Сурхон" жамоаси икки ўйинчиси билан расман хайрлашганини эълон қилди. Бу хусусида қуйидагича расмий хабар берилди:
"Сурхон" ПФК икки нафар футболчи билан хайрлашди. Булар - ҳимоячилар Азиз Пирмуҳаммадов ҳамда Шохжаҳон Султонмуродов.
Азизбек Пирмуҳаммадов 1,5 мавсум мобайнида "Сурхон" сафида 28 учрашув ўтказган, шунингдек, U-21 жамоасининг энг яхши ассистенти бўлган. Султонмуродов эса "учар тўлпорлар" футболкасида 21 учрашув ўтказди ва айнан "Сурхон" вакили сифатида Осиё Ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлди", - дейилади клуб матбуот хизматининг баёнотида.
Фикрлар