Сув полоси. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатини 12-ўринда якунлади

Сербия пойтахти Белград шаҳрида сув полоси бўйича аёллар ўртасида ёшлар мундиали ниҳоясига етмоқда. 

Кеча ярим финал босқичи ва 5-12 ўринлар учун саралаш баҳслари якунланди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этди ва 11-ўрин учун баҳсда қозоғистонлик тенгқурларига имкониятни бой берди. Ҳисоб 7:12.

Жамоамиз ўйиннинг сўнгги сонияларигача кураш олиб борди. Мазкур халқаро мусобақада икки ҳамюртимиз Ўғилой Абдулхаева ва Ульяна Умурзоқова ўз ўйини билан барчани ҳайратга солмоқда. Уларнинг ҳисобида жами 25 та гол бор. 

Қуйида бошқа натижалар билан ҳам танишиш имкониятига эгасиз:

Ярим финал
Венгрия - Греция 9 - 10
Италия - АҚШ 9 - 18

5-8-ўринлар учун:
Австралия - Янги Зеландия 12 - 5
Нидерландия – Испания 8 – 9

5-8-ўринлар учун:
Австралия - Янги Зеландия 12 - 5
Нидерландия – Испания 8 – 9

11-12-ўринлар учун:
Ўзбекистон - Қозоғистон 7 - 12

Тақвим:

7-8 ўринлар учун:
Янги Зеландия - Нидерландия

5-6 ўринлар учун:
Австралия - Испания

3-4 ўринлар учун:
Венгрия - Италия

Финал
Греция - АҚШ.

Ўзбекистон сузиш федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!