Сув спорти. 12 ёшли қиз мамлакат кубогида ғалаба қозонди

Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис” мажмуасида сувга сакраш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 10 метр баландликдан сакраш бўйича беллашувлар ташкил этилди. Баҳслар бир қатор янги номларни кашф қилиб берди. Жумладан, аёллар ўртасидаги дастурда 12 ёшли Камола Насруллаева энг юқори балл билан ғалаба қозонди. Батафсил:

Аёллар, яккалик:
1. Камола Насруллаева (Тошкент ш.)- 131,75 балл
2. Моҳичехра Мирзалиева (Тошкент вил.) - 129,65
3. Маржона Исломова (Жиззах) - 97,40

Эркаклар, яккалик:
1. Ҳожиакбар Фузаилов (Тошкент) - 240,90
2. Кирилл Ибрагимов (Тошкент) - 203,75
3. Михаил Титов (Тошкент) - 178,80

Аёллар, жуфтлик:
1. Дарья Бажукова / Милана Попова (Тошкент) - 159,39
2. Зиёдахон Мирзалиева / Моҳичехра Мирзалиева (Тошкент вил.) - 139,20
3. Анастасия Васильева / Лобар Икромова (Жиззах) - 139,20

Эркаклар, жуфтлик:
1. Ботир Ҳасанов / Марсель Зайнетдинов (Тошкент) - 296,91
2. Тимур Бойчабаев / Диёрбек Эгамназаров (Сирдарё) - 173,01
3. Ифтихор Мадаминов / Жасурбек Муллажонов (Андижон) - 163,77

Микст:
1. Милана Попова / Иброҳим Дилмуродов (Тошкент) - 168,78
2. Нигина Мамарасилова / Азизбек Исломов (Самарқанд) - 132,30
3. Ксения Волосова / Шахриёр Бахтиёров (Наманган) - 107,34.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!