Таэквондо. Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди!

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган "Fujairah Open-2023" мусобақасида Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза жами 9 та медалини қўлга киритди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўз тарихида илк бор битта мусобақада 6 та олтин медалга сазовор бўлди.

Олтин - Мадинабону Маннопова
Олтин - Феруза Садикова
Олтин - Светлана Осипова
Олтин - Омонжон Отажонов
Олтин - Улуғбек Рашитов
Олтин - Никита Рафалович
Кумуш - Нажмиддин Қосимхўжаев
Кумуш - Озода Собиржонова
Бронза - Нияз Пўлатов

"Fujairah Open-2023" мусобақасида дунёнинг 34та давлатидан жами 405 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!