Таэквондочиларимиз “Turkish Open” да 3 та медалга эга чиқди

Туркиянинг Анталя шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Turkish Open” халқаро мусобақаси давом этмоқда. Ортда қолган кун аёллар ўртасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медалга сазовор бўлишди.

Олтин медал:
-67 кг: Озода Собиржонова

Кумуш медал:
-62 кг: Севинч Ҳайитова

Бронза медал:
+73 кг: Светлана Осипова

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!