"Тамбов" - "Спартак": Матнли трансляция

  • 87'

    Зобнин ҳам сариқ карточка олди.

  • 86'

    Ўрунов Ларссон ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Айртондан дубль. Жуда кутилмаган гол бўлди. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба дарвозадан ажойиб тарзда жой олди. Дарвозабон тўп майдон ташқарисига чиқиб кетади, деб ўйлаган кўринади.

  • 82'

    Зобнин майдонда ётибди. Шифокорлар ёрдами керакка ўхшайди.

  • 80'

    Тедеско сариқ карточка олди.

  • 79'

    Айртон фол ишлатгани учун "Спартак"нинг яна бир голи инобатга олинмади.

  • 77'

    Максименко "Тамбов"нинг жаримадан йўллаган зарбасини ушлаб қолди.

  • 75'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Айртон ҳисобни очмоқда. Яқин бурчакка йўлланган зарба анча кучли чиқди.

  • 73'

    Бакаев ўрнига Собольев майдонга тушди.

  • 68'

    Понсе жарима майдони марказидан зарба берди. Қандай қилиб аниқ зарба бера олмаслик мумкин?!

  • 65'

    Ларссоннинг жаримадан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 60'

    "Спартак" ҳужумлари самара келтирмаяпти.

  • 57'

    Дарвоқе, боя Кокорин ўрнига Понсе ва Кутепов ўрнига Гапонов майдонга туширилганди.

  • 54'

    Ларссоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Бакаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 47'

    Кокориннинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Таймни "Спартак" фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 40'

    Балашов сариқ карточка олди.

  • 37'

    Кокорин яхши позицияга очилиб борди. Зарба дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 35'

    "Қизил-оқлар" яна устунликни қўлга киритди. Аммо ҳозирча уларда дарвозага зарба бўлмаяпти.

  • 32'

    "Спартак"нинг жаримадан узатган тўпини дарвозабон мушти билан уриб юборди.

  • 31'

    Максименко дарвозасига яхшигина кучли зарба берилди. Тўп дарвоза тўсинига тегди.

  • 28'

    "Спартак" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 27'

    Майдон марказида "Тамбов" фтболчисига нисбатан қоида бузилди.

  • 24'

    "Спартак" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.

  • 20'

    Бурчак зарбаси яна "Тамбов" томонидан амалга оширилди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 19'

    "Тамбов" ташаббусни ўз қўлига олди. "Спартак" ҳимояда ўйнашга мажбур бўлмоқда.

  • 16'

    "Тамбов" ҳисобни очиб қўйиши мумкин эди. Жарима зарбасидан сўнг Максименко дарвозаси олдида тартибсизлик юзага келди. Хайриятки, вазият москваликлар учун яхши якунланди.

  • 14'

    Айртоннинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 13'

    Ўйиндаги темпни ўртача баҳоласак бўлади, ҳозирча яққол голли вазиятлар йўқ.

  • 10'

    Москваликлар штурм уюштирмоқда.

  • 7'

    "Спартак"нинг илк ҳужуми бесамар якунланди. Зарба кучсиз чиқди.

  • 6'

    "Спартак" ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо майдон эгалари рақибларига етарлича қаршилик кўрсатишмоқда.

  • 4'

    "Тамбов" футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 1'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Кокорин кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Спартак" Москва иштирокидаги ўйинларни матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!