Таниқли инсайдер Мбаппенинг кейинги клуби номини ошкор қилди

“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши кутиляпти.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 24 ёшли ҳужумчи ёзда 40 миллион евро миқдоридаги содиқлик бонусини олишдан воз кечди. Бунинг эвазига клуб раҳбарияти уни бир мавсум жамоада қолишига рухсат берди.

Мутасаддилар бу жараёнда Мбаппени янги битимга кўндиришга умид қилмоқда. Килианнинг ўзи келаси ёз Мадридга эркин агент сифатида боришни режа қилган.

- Мендаги маълумотларга кўра, Килиан Мбаппе келаси ёз айнан “Реал Мадрид”га йўл олади. Катта эҳтимол билан маълум бир тўлов эвазига ёки тўлиқ бепул ўтади. ПСЖда ўйнаб туриш учун Мбаппе ҳар йилги содиқлик бонусини олишдан воз кечди, - деб ахборот берди Фабрицио Романо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!