Тареми "Интер" билан келишиб олди
Ёзги трансферлар ойнасида эркин агентга айланиши кутилаётган Меҳди Тареми учун курашда "Интер" фаворит бўлиб турибди. Клуб уни текинга қўлга киритишни истайди.
"TUTTOmercato" нашри хабар беришича, томонлар келишиб қўйган ва ёзда Тареми "Интер" таркибига бориб қўшилади. Мианликлар ҳужумчи билан 2 йиллик шартнома имзолаши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Меҳди айни пайтда "Порту" аъзоси. У мазкур мавсум жамоаси таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та голда иштирок этишга муваффақ бўлди.
Фабрицио Романо сўзларига кўра, 31 ёшли эронлик футболчи ўтган ёзда ҳам "Интер"га ўтишга яқин келганди, лекин клублар ўзаро келиша олмади. Шу билан бирга, страйкер ўз вақтида Саудия Арабистонидан келган таклифларга рад жавобини берган.
Фикрлар