Тарихда илк бор Про лигага қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш этилади
Мамлакатимизда янги футбол мавсуми расман 6 март санасида бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашуви билан бошланади. 9 март куни эса Coca-Cola Суперлиганинг илк турига старт берилади.
ЎзПФЛ Про лига беллашувлари трансляцияси ҳуқуқига эгалик қилувчи УзРепорт билан келишган ҳолда янги мавсумга қуръа ташлаш маросимини 12 март куни ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Бунгача Coca-Cola Суперлигасига қуръа ташлаш маросимлари жонли эфирга узатиб келинган бўлса, эндиликда тарихда илк бор Про лига вакиллари ҳам жонли эфирда намойиш этиладиган қуръа маросимига ташриф буюради.
Про лига мавсуми 22 мартдан эътиборан старт олади. Дастлабки тур учрашувлари 22-23-24 март саналарида бўлиб ўтади. ФИФА кунлари давом этаётган 27-28-29 март кунларида Про лига 2-тури ўтказилади.
Тақвимнинг қолган қисми ҳамда қуръа ташлаш маросимининг қаерда ташкил этилиши тез орада эълон қилинади.
Фикрлар