Тарихга кирадиган жамоа, чемпионлик йўлида босим остида қолган етакчи ёхуд Суперлиганинг навбатдаги турида сюрприз кўрамиз...ми?

7 ноябрь куни Суперлигада 25-тур ўйинлари ўтказилади. Бу сафар ҳамма учрашувлар бир кунда бўлиб ўтади.

Айниқса, чемпионлик учун кураш олиб бораётган клублар ўртасидаги интрига қандай аншлагда ўтаётганини айтсамак ҳам ўзингиз яхши сезиб турибсиз. Хўш, бу турда сюрпризга гувоҳ бўламизми? Мутахассис Анвар Ғофуров ушбу тур олдидан жуфтликлар борасида шундай деди:

“Сурхон” – “Динамо”

- “Динамо”дан ҳар нимани кутса бўлади. Уларда энди босим йўқ. “Сурхон” шундай тоифага кирадики, қайсидир турда барчани ҳайрон қолдиради. “Пахтакор” билан дуранг ўйнади. Яна сафарда муҳим ғалабаларни қўлга киритди. “Сурхон” сюрприз кўрсата оладиган жамоа. Умуман, иккала клубдан кўп нарса кутса бўлади.

динамо3_3

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор”

- Қўқонга очколар жуда зарур. Улар бу ўйинда борини беради, деб ўйлайман. “Бунёдкор”га осон бўлмайди. Аммо унутмаслик керакки, ушбу жамоа ўзини анча тиклаб олди. Жуфтликда яққол пешқадамлик йўқ. Фақат вазиятлардан қайси бири унумли фойдаланса, ўша жамоа ютиб кетади. Иккала клуб ҳам ғалабага лойиқ.

АГМК – “Олимпик”

- Бу ерда ҳам яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Иккаласи ғалабага муносиб. “Олимпик” ўзининг дуранг натижалари билан тарихда қолади, менимча. Чунки ушбу мавсумда кўп дуранг ўйнашди. Бу сафар балки яна дуранг натижа қайд этилишининг эҳтимоли бор. Тўғриси, ушбу ўйинда натижани топиш жуда қийин. Иккала клубда ўзига яраша ижрочилар бор. Бояги гап: ким имкониятларидан унумли фойдаланса, ўша жамоада имконият кўпроқ бўлади.

нефтчи_4

“Сўғдиёна” – “Локомотив”

- “Локомотив” Суперлидага жон сақлаб қоламан деса, шу ўйинда ютиши керак. Лекин “Сўғдиёна” ҳам айниқса, ўз майдонида ғалаба учун чиқади. Футболчилар борини беришга тайёр. Ўзбекистон чемпионатида яққол кимнидир аниқ ютади, деб айтиб бўлмайди. Ҳамма жамоалар бир-бирига анча яқинлашишди. “Локомотив”га ғалаба керак ва мана шу уларга мотивация бўлиши мумкин. Бироқ жиззахликлар ҳеч қайси учрашувда осонликча бой бермаган. Ҳар доим максимал курашишади.

локо

“Пахтакор” – “Қизилқум”

- “Пахтакор” чемпионлик учун курашяпти. Бу ўйин улар учун яна бир синовдек гап. “Қизилқум” ҳам бу йил яхши натижалар кўрсатяпти. “Пахтакор” чемпион бўлишни жиддий истаётган бўлса, албатта ғалаба қозониши шарт. Лекин унутмаслик керакки, “Қизилқум” таркибида ҳам ажойиб ижрочилар йиғилган. Улар 100 фоизлик бўлмаган вазиятлардан ҳам гол уриб кетишлари мумкин. Жамоа сафида шунақа футболчилари бор. “Пахтакор” учун осон бўлмайди.

“Металлург” – “Навбаҳор”

- Бу ерда битта жамоа чемпионликка курашяпти. Иккинчиси чемпионатда ўз ўрнини сақлаб қолди, деса ҳам бўлади. 100 фоиз бўлмаса-да, ҳар холда клубларда имкониятлар бор. Осон учрашув бўлмайди. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашаётганини инобатга олсак, ғалаба қозониши шарт. Иккала клубга жуда қийин бўлади. Ҳеч бири шунчаки таслим бўлмайди. Майдондаги кураш охирги сониягача давом этади. Барибир “Навбаҳор” чемпионлик учун курашаётгани боис уларда бироз бўлса ҳам имконият кўпроқдек.

навбахор11

“Насаф” – “Нефтчи”

- “Насаф” Ўзбекистон Кубоги ғолиби бўлди. Ундан олдин ҳам Кубокни ютган. Аммо ҳали чемпион бўлмаган. Босимни қандай кўтаришади, кўп нарса шунга боғлиқ. Чемпионат тугаётгани сари улардаги босим ортиб бораверади. Босимни кўтара олса, чиндан ҳам чемпионликка лойиқ бўлади. “Насаф” “Пахтакор”дан бир очко олдинда. Шунинг учун улар бошқаларни ўйламасдан фақат ўз ўйинидаги уч очкони қўлга киритишлари лозим. “Нефтчи”да ҳам етарлича ижрочилар терилган. Шу боисдан улардан ҳар нарсани кутса бўлади. Ўйлашимча, “Насаф” ўз уйида мухлислари қаршисида ўйнаётгани учун фаворитдек кўриняпти.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!