Таркибини кучайтираётган "Янгиер-Қурувчи" Қозоғистон клубига қарши майдонга тушди

Бугун ўз қароргоҳида янги мавсум тайёргарлигини олиб бораётган “Янгиер-Қурувчи” навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бекзод Қодирқулов шогирдлари Қозоғистон биринчи лигаси иштирокчиси “Ясси-Туркистон”га қарши ўйнайди ва баҳс дуранг билан якунланди. Учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

Бош мураббий ўйинда жамоада бўлиб турган барча футболчиларни майдонга тушириб, имкониятларини саралаб олди.

Назорат учрашуви

 “Янгиер-Қурувчи” – “Ясси-Туркистон” – 0:0

“Янгиер-Қурувчи”: Сарвар Ҳусанов, Шоҳруҳ Холматов, Бунёд Абдуманнопов, Бекзод Толибжонов, Муҳриддин Расулов, Ойбек Аҳматов, Аҳрор Умаржонов, Элёр Мамасолиев, Тимур Усмонов, Сирож Мелиев, Суҳроб Бердиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Акром Хўжаев, Нодир Йўлдошев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Муҳиддин Одилов, Бунёд Шодиев, Саид Абдужабборов, Асилбек Бегимқулрв, Қаҳрамон Баҳодиров, Бекжон Жўрабоев.

"Янгиер-Қурувчи" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!