Тайсон Фьюри: "Йилнинг энг катта жангига оз фурсат қолди"

Собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри украиналик Александр Усик билан бўлажак реванш ҳақида гапирди .

“Йилнинг энг катта жангига уч ҳафтадан бироз кўпроқ вақт қолди. Бу боксдаги энг катта тўқнашув бўлади. Мен ва Усик -  ажойиб формадамиз. Мазкур қарама-қаршиликни сабрсизлик билан кутяпман. 21 декабрда камарлар яна меники бўлади!” - дея британияликнинг сўзларидан иқтибос келтирди "Boxing Social" портали.

Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Усик ўртасидаги илк жанг 18 май куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтган  ва унда украиналик спортчи очколар эвазига ғалаба қозонганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!