Тчуамени: "Футболдаги энг асосий нарса бу - ғалаба"

Хабарингиз бор, Евро-2024 мусобақасининг 2-тур баҳслари ортда қолди. Чемпионатда фаворит деб ҳисобланган Англия ва Франция терма жамоаларнинг ўйинлари мухлислар тарафидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

"Реал Мадрид" футболчиси Орельен Тчуамени Франциянинг "зерикарли" ўйнаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди:

"Баъзи футболчилар чиройли ўйнашни хоҳлайди, баъзилари эса қандай ўйин бўлса-да ютишни. Мен ғалаба қозонишни афзал кўраман. Футболдаги энг асосий нарса бу - ғалаба. Сиз нафақага чиққанингизда, одамлар сизнинг футбол ўйнаш услубингиздан кўра кўпроқ совринларингизни эслашади", - деди "уч ранглилар" ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Франция 3-турни 25 июнь куни Польша терма жамоасига қарши ўтказади. Айни дамда Дешам шогирдлари "Д" гурухида Нидерландия билан бир хил - 4 очко жамғарган бўлса-да, голлар нисбати эвазига 2-ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!