Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Тчуаменининг келажаги сўроқ остида!

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Янги мураббий футболчини режаларига киритмаяпти

Журналист Рамон Альварес де Мон маълумотига кўра, мадридликлар ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Манбага кўра, янги бош мураббий Жозе Моуриньо франциялик футболчини келажакдаги режалари қаторига киритмаган. У Жуд Беллингем ва Федерико Вальвердени асосий таянч ўйинчилар деб кўрмоқда.

Тчуамени ўтган мавсумда 49 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 ассист қайд этган. Transfermarkt унинг баҳосини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ